American Airlines йўловчи самолёти ҳарбий вертолёт билан тўқнашган куни Вашингтон аэропортида диспетчерлар етишмаган, деб ёзмоқда NYT. Бундан ташқари, вертолёт белгиланган йўналишдан четга чиқиб, меъёрдан юқори баландликда учган.
Ўзбекистон президенти Муандаги авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан Корея Республикаси президенти вазифасини бажарувчига ҳамдардлик билдирди. Бортдаги 181 кишидан фақат икки нафари омон қолди.
Jeju Air самолёти учиш-қўниш йўлагидан чиқиб кетди ва Корея Республикасининг жануби-ғарбий қисмидаги Муан аэропортида тўсиққа урилди. Самолёт бортида 175 йўловчи ва 6 экипаж аъзоси бўлган. Фақат 2 киши омон қолди.
Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида Azerbaijan Airlines авиакомпаниясига тегишли Боку-Грозний рейси самолёти ҳалокатга учради. Самолёт бортида 67 киши, жумладан, экипаж аъзолари бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, 25 киши тирик қолган, улардан 22 нафари шифохонага ётқизилган.
Токио аэропортида Japan Airlines самолёти бир неча дақиқада аланга ичида қолди. Шунга қарамай бортдаги 379 кишининг барчаси қутқарилди. Муваффақиятли эвакуация экипажнинг тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқи туфайли амалга оширилди. Bloomberg, New York Times ва CNN материалларидан жамланма.
Россиянинг Краснодар ўлкаси Ейск шаҳридаги турар-жой биноси яқинига Су-34 қирувчи-бомбардимончи самолёти қулаб тушди. Ёнғин бинонинг бешинчи қаватгача қисмини қамраб олди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг